<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Исода топдим</title>
<lyrics>[V1]
 Кўнглимга ҳаловат ҳузур изладим
 Гоҳо ёқмаганни ёлғон &quot;Сиз&quot;ладим
 Тинчлик топмай баъзан эгилди қаддим
 Тинчликни биродар, Исода топдим.

[V2]
 Дард чексам дардимга даво йўқ эди,
 Кўнглимни овитар наво йўқ эди.
 Садоқат йўқ эди, вафо йўқ эди
 Вафони шу сафар Исода топдим.

[V3]
 Севгувчи кўп эди ҳаммаси ёлғон,
 Меҳри ёлғон, ишқи, тавбаси ёлғон
 Чин дўст истар бўлсанг агарда инсон
 Чин дўстни ким излар, Исода топдим.

[V4]
 Иноятга муҳтожмиз ҳаммамиз асли
 Гуноҳга қул бўлдик бу Одам насли
 Нажотга муҳтожмиз, яшамоқ фасли
 Нажотни фақат бир Исода топдим.

[V5]
 Худойим севгиси, шавқатидир бу
 Худонинг йўли бу, ҳақиқати бу
 Мислсиз Севгиси ва тоқати бу
 Тоқатни ким истар Исода топдим.</lyrics>
<author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
</song>